Франция ҳам Лавровнинг Гитлер ҳақидаги баёнотини қоралаб чиқди

Олам

image

Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг Адольф Гитлерда яҳудий қони борлиги ҳақидаги баёнотларини қоралади. Бу ҳақда Жан-Ив Ле Дриан Twitter саҳифасида ёзиб қолдирган.

“Жаноб Лавров ва унинг вазирлигининг Иккинчи жаҳон уруши ваҳшийликлари юзасидан тарихий манипуляцияси шунчаки жирканчдир”, дейди вазир.

Шунингдек, Жан-Ив Ле Дриан Лавров номақбул ва қабиҳ баёнотларни қоралашини ҳамда Франция Россиянинг Украинадаги уруши ҳақида тарқатаётган дезинформацияга қарши курашни давом эттиришини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина Президенти Владимир Зеленский яҳудий бўлса, уни қандай қилиб “миллатчилик қилиш”да айблаш мумкинлиги ҳақидаги саволга жавобан Адольф Гитлерда ҳам “яҳудий қони бор эди”, дея жавоб берганди. 

Исроил Ташқи ишлар вазири Россия ҳукуматидан вазирнинг бу сўзлари учун Исроил ва яҳудий халқидан кечирим сўрашни талаб қилди. Россия ТИВ Лапиднинг баёнотларини “тарихга қарши” деб атаган. Улар тарихда яҳудийлар ва нацистлар ўртасидаги ҳамкорлик мисоллари бўлганини эслаган. 

Россия ТИВ Владимир Зеленский 2020 йилда имзолаган “Украинада антисемитизмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун мавжудлигига қарамай, унинг қоидаларига амал қилинмайди, деб ҳисобламоқда.

Зеленский, ўз навбатида, Лавровнинг сўзларини “антисемитик ҳужум” деб атаган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг