Путин Курск раҳбарини алмаштирди
Олам
−
06 Декабрь 2024
6519Россия Президенти Владимир Путин Александр Хинштейнни Курск вилояти губернатори вазифасини бажарувчи этиб тайинлади. Вилоят раҳбари бўлиб ишлаб келаётган Алексей Смирнов эса кеча, 5 декабрь куни кечқурун Telegram-каналида “янги хизмат жойига” кўчиб ўтиш ҳақида ёзди.
Смирнов губернатор бўлиб бор-йўғи 80 кун ишлади. Смирнов 10 сентябрь куни бўлиб ўтган вилоят раҳбари сайловида 65,28 фоиз овоз билан ғалаба қозонганди.
РБКга кўра, уни бошқа лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги қарор Украина Қуролли кучларининг Курскка ҳужуми фонидаги тартибсиз ҳаракатлар билан боғлиқ.
Губернатор вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Хинштейн “Ягона Россия” партиясидан Давлат Думаси депутати, ахборот сиёсати қўмитаси раиси ҳисобланади. 2016 йилдан 2018 йилгача у Россия Миллий гвардияси директори маслаҳатчиси ва Россия Миллий гвардияси бош қўмондони лавозимларида ишлаган. Путиннинг сўзларига кўра, у минтақа “иқтисодини тиклаш” билан шуғулланиши керак.
Қайд этиш жоизки, ноябрь ойида Курск вилояти аҳолиси “қандай қилиб яшашда давом этишларини” тушунмасликларини айтиб, ҳукуматга қарши митинг ўтказганди.