Путин коронавирусга қарши эмланди
Олам
−
24 Март 2021
6379Россия Президенти Владимир Путин коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда унинг Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Путин коронавирусга қарши эмланди. Ўзини яхши ҳис қиляпти. Эртага унда тўлиқ иш куни", деган Песков.
Аввалроқ, Путин коронавирусга қарши омма олдида эмланишдан бош тортганди. Песков Президент камера қаршисида эмланишни истамаслигини айтганди. У Путин вакцина ташвиқоти учун бусиз ҳам кўп иш қилаётганини таъкидлаган.
Путин қайси препарат билан эмланган номаълум. Кремль бу маълумотни ошкор қилишдан бош тортган.