Путин Киевни “Турк оқими” газ қувурининг участкаларидан бирини бузишга уринишда айблади

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Украинани “Турк оқими” газ қувурининг участкаларидан бирини бузишга уринишда айблади. 

“Мамлакатимизнинг электр энергетика объектлари ва газ транспорти инфратузилмасига қарши бир қатор террористик хуружлар ва шунга ўхшаш жиноятларга уринишлар, жумладан, "Турк оқими" газ узатиш тизимининг участкаларидан бирига путур етказишга уринишлар содир этилган. Буларнинг барчаси объектив маълумотлар, жумладан, қўлга олинган ушбу терактлар ижрочиларининг кўрсатмалари билан исботланган”, дейди Путин бугун, 10 октябрь куни Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзолари билан учрашувда. 

Унинг эслатишича, Россия вакилларига Болтиқ денгизи туби бўйлаб ўтадиган халқаро газ ташиш тизимлари портлашлари ва вайрон бўлиш сабабларини текширишга рухсат берилмаган.  

“Аммо биз барчамиз бу жиноятдан энг кўп фойда кўрган одамни яхши биламиз”, дейди Россия Президенти. 

Унинг сўзларига кўра, Киев режими ўз ҳаракатлари билан ҳақиқатда ўзини халқаро террорчи гуруҳлар, энг жирканч гуруҳлар билан бир даражага қўйган. 

“Бу каби жиноятларни жавобсиз қолдиришнинг иложи йўқ”, дейди давлат раҳбари. 

22 сентябр куни Россия Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати Туркия ва Европага энергия етказиб берувчи газ қувурида теракт содир этилишининг олдини олиш ҳақида эълон берди. Ўшанда махсус хизмат улар қандай объект ҳақида гапираётганига аниқлик киритмаган. Қайд этилишича, ҳужум Украина махсус хизматлари кўрсатмаси бўйича Украина Хавфсизлик хизмати агенти томонидан тайёрланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг