Путин хорижликларга фуқаролик беришни осонлаштирди. Аммо бир шарт бор...

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин шартнома асосида ҳарбий хизматни ўтаган хорижликларга Россия фуқаролигини беришни осонлаштириш тўғрисидаги қонунни имзолади. Тегишли ҳужжат расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Соддалаштирилган қоидалар камида бир йиллик ҳарбий хизмат учун шартнома тузган хорижий давлат фуқароларига тааллуқли. Улар амалдаги қонунчиликка кўра, Россияда доимий яшаш учун рухсатномасиз ва беш йил давомида доимий пропискасиз Россия фуқаролигини олиш учун ариза топширишлари мумкин бўлади.

Шунингдек, чет элликлар билан биринчи ҳарбий хизмат шартномаси бир йилга тузилиши мумкинлиги ҳам назарда тутилган. Илгари бундай шартноманинг минимал муддати беш йил эди.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Президент Владимир Путин Россияда қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади, унга кўра биринчи босқичда 300 минг Россия фуқароси фронтга юборилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин

Баҳолаганлар

1020

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг