Путин Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан оператив йиғилиш ўтказиши кутиляпти

Олам 9071
image
-

Россия Президенти Владимир Путин бугун, 13 май куни Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзолари билан оператив йиғилиш ўтказади. 

Хусусан, давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков кеча, 12 май куни журналистларга берган интервьюсида давлат Путин катта эҳтимол билан Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари билан учрашув ўтказишини айтган. 

Путин бундай учрашувларни, қоидага кўра, ҳафтада бир марта ўтказади. Охирги шундай учрашувларда мамлакатнинг жанубий йўналишида хавфсизлигини таъминлаш масалалари, жумладан, Афғонистондаги вазият билан боғлиқ ҳолда, поссовет ҳудудида ҳамкорлик масалалари, Россия Федерациясининг гуманитар сиёсати концепцияси, ички хавфсизлик соҳасида таҳдидларнинг олдини олиш бўйича янги чора-тадбирлар муҳокама қилинган. 

Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари: Бош вазир Михаил Мишустин, Федерация кенгаши спикери Валентина Матвиенко, Давлат думаси раиси Вячеслав Володин, Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев, Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев, Ташқи ишлар Вазир Сергей Лавров, Мудофаа вазири Сергей Шойгу, ФСБ директори Александр Бортников, Президент маъмурияти раҳбари Антон Вайно, давлат раҳбарининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экология ва транспорт бўйича махсус вакили Сергей Иванов, ички ишлар вазири Владимир Колокольцев, Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 430
Рейтинг: 3
t
×