Путин карантинни қандай ўтказаётгани маълум бўлди 

Олам

image

Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путиннинг ўзини изоляция қилиш жараёни ҳақида маълумот берди.  

Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбари ҳукумат аъзолари билан доимий алоқада бўлиб, керакли ҳисоботларни олади ва баъзида деярли кун бўйи ишлашда давом этади. Песковнинг аниқлик киритишича, Президент кундалик ҳаёт тарзини ўзгартирмаган ва уни ўзгартириш учун ҳеч қандай сабаб ҳам йўқ. 

Таъкидланишича, Путин атрофидаги бир нечта одам COVID-19 билан касаллангани сабабли ўзини изоляция қилишга қарор қилган. Бироқ, давлат раҳбарининг ўзида инфекция аломатлари кузатилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 сентябрь куни Путин коронавирусдан ҳимояланиш учун ўзини изоляция қилмоқчилиги ҳақида хабар берилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Россия карантин

Баҳолаганлар

346

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг