Путин карантинга олинади. Тожикистон сафари “отмен”
Олам
−
14 Сентябрь 2021
19690Россия Президенти Владимир Путин Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитларида онлайн иштирок этади. Сабаби, у коронавирусдан ҳимояланиш учун ўзини изоляция қилмоқчи. Бу ҳақда бугун, 14 сентябрь куни Кремль Матбуот хизмати хабар берди.
“Владимир Путин Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали қилган суҳбатида, атрофидаги мулозимларида коронавирус аниқлангани туфайли маълум вақт давомида ўзини изоляция қилиши кераклигини айтди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, изоляция Россия Президентининг иш фаолиятига таъсир қилмайди. Маълум вақт у ўз ишини видеоконференцалоқа шаклида давом эттиради. Хусусан, шу ҳафта Тожикистон пойтахти Душанбеда бўлиб ўтадиган КХШТнинг навбатдаги сессияси ва ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида ҳам онлайн иштирок этади.
Маълумот ўрнида, Путиннинг Душанбега расмий ташрифи эртага, 15 сентябрга белгиланган ва ташриф якунида ҳамкорлик бўйича 20 та ҳужжатни имзолаш режалаштирилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь