Путин Калининград блокадаси учун “ука”си билан бирга жавоб қайтармоқчи

Олам 17124
image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Беларусь Президенти Александр Лукашенко билан Калининград вилоятига транзит йўлини тўсиб қўйган Литвага биргаликда жавоб қайтариш йўлларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Кремль Матбуот хизмати хабар берди.

“Литва томонидан Калининград вилоятига юкларни транзит қилишда қўйилган ноқонуний чекловлар билан боғлиқ вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтаи назардан, баъзи мумкин бўлган қўшма қадамлар муҳокама қилинди”, дейилади хабарда.

Кремлда таъкидланишича, суҳбат чоғида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинган. Россия-Беларусь шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил мустаҳкамлашга ўзаро мойиллик яна бир бор тасдиқланган. Томонлар яқин алоқада бўлишга келишган.

Эслатиб ўтамиз, Литва Республикаси 18 июнь куни санкцияланган товарларнинг транзитини тўхтатди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Кремль Вильнюснинг хатти-ҳаракатлари ноқонуний ва халқаро келишувларга зид эканлигини таъкидлади. Литва ҳукумати ва Европа Иттифоқи раҳбарияти, ўз навбатида, мамлакат ҳеч қандай бир томонлама ёки қўшимча чекловлар киритмаганини, фақат “санкцияларни изчил қўллаётганини” таъкидлади.

Июнь ойи охирида “Reuters” агентлиги ЕИ Москва билан зиддиятни юмшатиш учун Литва орқали Калининград вилоятига транзит чекловларини бекор қилиш ниятида эканини хабар қилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 529
Рейтинг: 3
t
×