Путин Қозоғистонга боради
Олам
−
25 Май 2989 1 дақиқа
Россия Президенти Владимир Путин 27-29 май кунлари Қозоғистонга расмий давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда бугун Қозоғистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ташриф Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев таклифига биноан амалга оширилади. Ташриф доирасида Путин ва Тўқаев икки давлат ўртасидаги кенг қамровли стратегик ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда уни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Шунингдек, 28 май куни икки давлат раҳбари Евроосиё иқтисодий форумида иштирок этади. Форумга ушбу иттифоққа аъзо мамлакатлар раҳбарлари ҳам келиши режалаштирилган. 29 май куни эса делегациялар Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида қатнашади.
Маълумот учун, икки мамлакат раҳбарлари сўнгги бор Москвада бўлиб ўтган ғалаба парадида қатнашиш баҳонасида учрашган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин Россия-Хитой ўртасидаги Яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартноманинг 25 йиллиги муносабати билан Пекинга расмий ташриф билан борган эди.
Live
Барчаси