Путин Илон Маскнинг таклифини қабул қиладими?

Олам 7815
image

Аввалроқ, америкалик таниқли ишбилармон Илон Маск Россия Президенти Владимир Путиннинг Twitter’даги расмий аккаунтига икки тилда мурожаат қилиб, уни тобора оммалашиб бораётган Clubhouse ижтимоий тармоғи орқали суҳбат қилишга таклиф этгани ҳақида хабар бергандик. 

Россия Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу таклиф ҳақида гапирди. 

Кремль вакили Путин ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаслигини ва уларни шахсан ўзи бошқармаслигини, шунинг учун уни "аввал тартибга солиш" кераклигини айтди. 

"Умуман олганда, албатта, жуда қизиқарли таклиф, аммо биз бу нимани англатишини, бизга нима таклиф қилинганини тушуниб олишимиз керак. Шунинг учун аввал буларнинг барчасини қандайдир тарзда текшириб кўрамиз, сўнгра таклифга муносабат билдирамиз", деб қўшимча қилган Песков.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 371
Рейтинг: 3
Теглар
t
×