Путин икки йилдан бери санкцияларни бекор қилишимни сўрамоқда – Трамп

Олам

image
Трамп Саудия шаҳзодасидан нефть нархини хавфли даражага туширмасликни сўради north_east

Трамп Саудия шаҳзодасидан нефть нархини хавфли даражага туширмасликни сўради

АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашмоқчи эканлигини айтди. Бу ҳақда у бугун, 30 март куни Американинг "Fox News" телеканали мухбирларига маълум қилган.

"Мен "Fox News" билан суҳбатдан сўнг дарҳол Путин исмли бир жентельмен билан гаплашаман", деди Трамп.

Ушбу музокараларнинг асосий мавзуларидан бири нефть бўлиши кутилмоқда. Бундан ташқари, томонлар энергия, савдо ва коронавирус билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилмоқчи.

Трамп Путин билан Венесуэла ҳақида гаплашиши мумкинлигини истисно қилмади. Америка раҳбари, шунингдек, россиялик ҳамкасбидан санкцияларни бекор қилиш масаласини кўтаришини кутмоқда. 

"У буни мендан икки йилдан бери сўрамоқда", дейди Президент.

Хабар берилишича, 30 март куни Лондонда ICE биржасидаги Brent маркали нефтнинг минимал нархлари навбатдаги янгиланишни қайд этди. 2002 йил ноябридан бери биринчи марта нарх баррел учун 23 доллардан пастга тушди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 9 март куни нефть қазиб олиш ҳажмининг назоратда ушлаб турган "OPEK +" битими тўхтатилди. Шундан сўнг, Саудия Арабистони нефть қазиб олишни кунига 12 миллион баррелга ошириш ва захираларни бозорга олиб чиқиш ниятини билдирди. Натижада қора олтиннинг нархи рекорд даражада тушиб кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Владимир Путин Дональд Трамп Нефть Cанкциялар

Баҳолаганлар

659

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made