Трамп Саудия шаҳзодасидан нефть нархини хавфли даражага туширмасликни сўради
Олам
−
25 Март 2020
8205АҚШ Президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмондан нефть нархини АҚШ учун хавфли бўлган даражага туширмасликни сўради. Бу ҳақда “Politico” нашри хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Трамп бундай нархлар АҚШ иқтисодиётига зарар етказишидан хавотирланган. У жорий йилнинг 9 март куни Муҳаммад бин Салмон билан бўлиб ўтган телефон суҳбатида нефть нархини тушишига қарши эмаслигини айтган. Бироқ нархларнинг бунчалик пастга "қулаши" Трамп учун кутилмаган воқеа бўлган.
Америка нашрига ушбу суҳбат тафсилотларини АҚШ маъмуриятининг собиқ ходими айтиб берди. Унинг сўзларига кўра, суҳбат кескин бўлмаган, аммо Оқ уй раҳбари томонлар “бу масалада бир хил фикрда” эканлигига ишонч ҳосил қилишни истаган.
Шу билан бирга, "Rystad Energy" компаниясининг катта таҳлилчиси Паола Родригес-Масжу, Трамп Саудия Арабистонини нефть қазиб олишни қисқартиришга ишонтириши мумкин, деб ҳисоблайди. Агар қазиб олиш ишлари қисқарса унинг нархи кўтарилади. Таҳлилчининг фикрича, бунинг учун АҚШ маъмурияти Саудияга АҚШ уни доим қўллаб-қувватлаганини эслатиши керак.
Маълумот учун, жорий йилнинг 9 март куни нефть қазиб олиш ҳажмининг назоратда ушлаб турган "OPEK +" битими тўхтатилди. Шундан сўнг, Саудия Арабистони нефть қазиб олишни кунига 12 миллион баррелга ошириш ва захираларни бозорга олиб чиқиш ниятини билдирди. Натижада қора олтиннинг нархи рекорд даражада тушиб кетди.