Путин Эрдўғанни Ўзбекистонга таклиф қилди
Олам
−
06 Август 2022
40250Россия Президенти Владимир Путин Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўғанни сентябрь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига таклиф қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Қайд этилишича, Эрдўған кеча, 5 август куни Сочи сафаридан қайтгач, журналистлар билан самолётда суҳбат қилган.
“Сентябрь ойида Шанхай бешлиги Ўзбекистонда учрашади. [Сочидаги] учрашувимиз чоғида жаноб Путин бизнинг ҳам иштирок этишимизни сўради. Агар имконият бўлса, учрашувда қатнашишимиз мумкин. Хитой келади, бошқа томондан Саудия Арабистони келади, Қатар келади. Биз улар билан бирга бўлишга ҳаракат қиламиз. Умид қиламанки, фавқулодда ҳеч нарса содир бўлмаса, мен у ерда бўламан”, деган Эрдўған.
Маълумот учун, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Самарқанд саммити 2022 йил 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Мазкур саммит Эрон 2021 йил сентябрида ташкилотга тўлақонли иштирокчи сифатида қўшилганидан бери биринчисидир.
Унда ШҲТга аъзо давлатлар, хусусан, Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Покистон, Ҳиндистон ва Эрон. Афғонистон, Мўғулистон ва Беларусь ташкилотда кузатувчи, Туркия эса мулоқот бўйича ҳамкор сифатида иштирок этади.
Саммитда ташкилотга аъзо кўплаб давлатлар билан умумий чегарага эга Афғонистондаги вазият ҳар томонлама муҳокама қилинади ва муҳим қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.
Аввалроқ, Владимир Путин ва Александр Лукашенко Самарқандда бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келишини маълум қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь