Путин Бразилияга боришдан чўчиди
Олам
−
29 Июнь 11854 2 дақиқа
Россия Президенти Владимир Путин жорий йилнинг июль ойида Бразилияда ўтказиладиган BRICS саммитига шахсан бормайди, балки унда онлайн тарзда, видеоконференция орқали иштирок этади. Бу ҳақда журналист Павел Зарубин хабар берди.
Маълум қилинишича, Путиннинг саммитга бормаслигига асосий сабаб – Халқаро жиноий суд (ХЖС) томонидан 2023 йилда чиқарилган ҳибсга олиш ордеридир. Бразилия эса ХЖС аъзоси бўлгани сабабли, у ерга борадиган бўлса, расмий Бразилия Президентни ҳибсга олиш мажбуриятига эга бўлиб қолади. Россия эса бу ордерни тан олмайди ва у “ҳеч қандай юридик кучга эга эмас” деб ҳисоблайди.
Шунингдек, журналист Павел Зарубин берган маълумотларга кўра, Путин яқин ҳафталарда видеоконференция шаклида BRICS саммити доирасида чиқиш қилади. Шунингдек, у Донбасс ҳудудини ривожлантириш масаласида йиғилиш ўтказади, ҳукумат аъзолари билан мажлис ва Хавфсизлик кенгаши йиғилишларида қатнашади, шунингдек, Стратегик ташаббуслар агентлиги билан учрашув режалаштирилган.
Маълумот учун, BRICS 2006 йилда Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида ташкил этилган. 2024 йил бошида янги давлатларнинг қўшилиши билан бирлашма BRICS+ деб атала бошланди. Ташкилотга Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой Халқ Республикаси, Жанубий Африка Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон, Миср, Эфиопия ва Индонезия аъзо ҳисобланади. Ўзбекистон эса ташкилотда ҳамкор давлат сифатида рўйхатдан ўтган. Ташкилотнинг асосий мақсади жадал ривожланаётган иқтисодиётга эга давлатларни бирлаштириш, уларнинг жаҳон саҳнасидаги ролини кучайтириш, сиёсатни мувофиқлаштириш ва глобал бошқарувнинг муқобил механизмларини яратишдан иборат. Шу йилги саммит 6–7 июль кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилади.
Рус ОАвларига кўра, саммитга Путиннинг ўрнига Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров иштирок этади ҳамда Россия делегациясига раҳбарлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нигерия BRICSʼга ҳамкор давлат сифатида қўшилган тўққизинчи давлатга айланганди.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь