Путин Байденга ҳамла қилмоқчими? Собиқ Президент маслаҳатчиси ташвишда
Олам
−
22 Март 2021
11361АҚШ Президенти Жо Байденнинг туҳмат қилишлари ва хатолари мамлакатни "миллий хавфсизлик инқирози"га юз тутишига сабаб бўлиши мумкин. Американинг аввалги Президенти Дональд Трампнинг собиқ катта маслаҳатчиси Стивен Миллер шундай башорат қилган.
"Бутун дунё бўйлаб рақибларимиз - Эрон, Россия, Венесуэла ва Хитой АҚШни ҳамда унинг асосий вакили, мамлакатимиз Президентини кузатишади", деган Миллер.
Шунингдек, у Байденнинг самолёт зинапоясидан кўтарилаётганда уч марта йиқилиб тушганини эслаб, бундай ҳолат ачинарли эканини айтган.
Миллер Россия раҳбари Владимир Путин "Байденнинг ҳаёлида нима борлигини" кўрганини ва шу сабабли у Америка раҳбарига тўғридан-тўғри эфирда мулоқот ўтказишни таклиф қилганини таъкидлаган.
"Президентнинг ўзи эмас. Бошқа мамлакатлар бу заифликни кўришади ва ҳамла қилишади. Ҳозир биз катта хавф остида турибмиз", деган Трампнинг собиқ маслаҳатчиси.
Аввалроқ, Байден ABC News телеканалига берган интервьюсида Россия АҚШдаги сайловларга аралашишга урингани учун Путин жавоб бериши кераклигини айтганди. Кейин эса журналистнинг “Сиз Путинни қотил деб ўйлайсизми?”, деган саволига у қуйидагича жавоб қайтарди: “ҳа, ўйлайман”.
Путиннинг ўзи Байденнинг сўзларига муносабат билдириб, унга соғлик тилади. Кейинроқ эса Россия Президенти Байденга жонли эфирда мулоқот қилишни таклиф қилди.
Байден эса Россия раҳбари билан келажакда "қандайдир босқичда" гаплашишини маълум қилди.