Путин америкалик журналистга интервью берди. Песков бунинг сабабини айтди
Олам
−
07 Февраль
20591Россия Президенти Владимир Путин америкалик журналист Такер Карлсонга интервью берди. Буни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков тасдиқлади.
“Ҳа, буни тасдиқлайман. Интервью эълон қилинса, албатта ундан ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб оласиз", деган Кремль воизи.
Шунингдек, Песков Путин нима учун Карлсонга интервью беришга қарор қилганини тушунтирди.
"У бошқалардан фарқ қиладиган позицияга эга. Бу позиция ҳеч қандай тарзда россияпарастлик эмас, у кўпроқ америкапараст, лекин ҳеч бўлмаганда анъанавий англо-саксон оммавий ахборот воситаларининг позициясига зиддир”, дея тушунтирган Кремль вакили.
Шунингдек, Президент матбуот котибидан Карлсоннинг сўнгги пайтларда бирорта ҳам ғарблик журналист Путиндан интервью олишга уринмагани ҳақидаги гапларига изоҳ бериш ва сўнгги икки йил ичида Кремлга Россия раҳбари билан учрашиш бўйича Ғарб ОАВларидан бирорта ҳам сўров олмагани ҳақида сўралган.
“Йўқ, жаноб Карлсон аслида буни билмайди. Бизга Президент билан интервью олиш учун кўплаб сўровлар келади, лекин гап асосан Ғарб мамлакатларининг йирик онлайн оммавий ахборот воситалари ҳақида бормоқда: анъанавий телеканаллар, йирик газеталар – улар эса содир бўлаётган воқеаларни холис ёритишни истамайди”, деган Песков.
Президент матбуот котибининг сўзларига кўра, уларнинг барчаси бирёқлама позицияни эгаллаган оммавий ахборот воситаларидир.
"Албатта, бундай оммавий ахборот воситалари билан алоқа ўрнатиш истаги йўқ ва бундан ҳеч қандай маъно йўқ, бундан қандайдир фойда бўлиши даргумон", дея қўшимча қилди Песков.
Шунингдек, Кремль вакили бир қатор интернет-ресурсларда пайдо бўлган Путиннинг Карлсон билан суҳбати “стенограммаси” сохта эканини айтди.
"Гап мутлақ сохта нарса ҳақида кетаётгани аниқ. Улар жуда кўп бўлган, бор ва бўлади ҳам, уларга тегишлича муносабатда бўлиш керак", дейди Песков.
Кремль Карлсоннинг Украина Президенти Владимир Зеленскийдан ҳам интервю олиш ниятига қандай муносабатда эканлиги ҳақидаги саволга Россия Президентининг матбуот котиби америкалик журналистнинг ниятлари ҳақида гапира олмаслигини эслади.
"Бу аллақачон Киевга тегишли масала, улар жуда кўп интервью беришади", дея қўшимча қилди Песков.
“The Wall Street Journal” нашрининг ёзишича, Карлсон интервьюни эртага, 8 февраль куни эълон қилади. У журналистнинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ва унинг расмий веб-сайтида пайдо бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 7 февраль куни эрталаб Карлсон Путиндан интервю олиш учун Москвага боргани ва кейинчалик Украина Президенти Владимир Зеленскийдан ҳам интервью олишини айтганди.
LiveБарчаси