Америкалик журналист Путиндан интервью олиш учун Москвага борди
Олам
−
07 Февраль
12218Америкалик телебошловчи ва журналист Такер Карлсон Москвага келди. У Россия Президенти Владимир Путиндан интервью олмоқчи. Бу ҳақда журналист ўзининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
“Дунёни ўзгартирган урушга икки йил тўлди. Кўпчилик америкаликлар бу минтақада аслида нималар бўлаётганини билмайди. Лекин улар билиши керак, чунки улар бунинг учун кўп пул тўламоқда”, дейди Карлсон.
Шунингдек, журналист Оқ уй унинг Путин билан суҳбатини икки марта: уч йил аввал ва ўтган ойда бузишга уринганини айтди.
У Путин билан интервьюсини Х ижтимоий тармоғида эълон қилишини ва платформа эгаси Илон Маск видеони ўчирмасликка ваъда берганини таъкидлади. Карлсон видеоматериални таҳрирламасдан, ҳеч қайси жойини кесмасдан жойлаштиришга ваъда берди.
Шу билан бирга, америкалик журналист Владимир Зеленскийдан ҳам интервью олмоқчи эканини билдирди.
Маълумот учун, ҳозирча Россия томони интервьюни расман тасдиқламади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь