Путин: “АҚШ шахдам қадамлар билан СССР йўлидан кетмоқда”

Олам 14892
image

АҚШ бошқа давлатлар билан муносабатларни қуришда СССР йўлидан бормоқда ва унинг хатоларини такрорламоқда. Россия Президенти Владимир бугун, 5 июнь куни Санкт-Петербургдаги иқтисодий форум доирасида шундай фикр билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

“Империялар муаммоси нимада? Улар ўзларини шунчалик қудратли деб ҳис қилишади-ки, баъзан алоҳида хато ва камчиликларга йўл қўйишга ҳақли деб ҳисоблашади: буларни сотиб оламиз, бошқаларни қўрқитамиз, ана улар билан келишиб оламиз, деб ўйлайди”, деган Путин.

Лекин Путиннинг фикрича, аста-секин ана шундай муаммолар йиғилиб, йиғилиб “бошқариб бўлмайдиган” даражага етади.

“Америка Қўшма штатлари шахдам қадамлар билан Совет Иттифоқи йўлидан кетяпти”, дейди Путин ўзи ҳам СССРда туғилганини ва нималар ҳақида гапираётганини яхши билишини таъкидлаган ҳолда.

Шунингдек Путин, Вашингтон очиқчасига Россиянинг ривожланишини чеклашга ҳаракат қилаётганини айтиб ўтди. Россия Президенти хулосасига кўра, икки давлат орасидаги барча муаммолар - иқтисодий санкциялар ҳам, Россиянинг ички ишларига аралашишга бўлаётган ҳаракатлар ҳам – ана шу туфайли.

Эсатиб ўтамиз, Владимир Путин Жо Байден билан 16 июн куни Женевада учрашиши режалаштирилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 744
Рейтинг: 3
t
×