Путин 2019 йилда қанча пул ишлади?

Олам

image

Россияда юқори мартабали амалдорлар ўтган йили қанча пул ишлаб топгани ҳақида декларацияни эълон қилди. Аммо пандемия сабаб декларация эълон қилиш бироз кечикди. Одатда амалдорлар апрелда даромадлари ҳақида маълумот берарди.

Президент

РФ Президенти Владимир Путиннинг 2019 йилдаги даромади 9,7 млн рублни ташкил қилди. Бу 2018 йилдагига қараганда 1,1 млн рублга кўп. Путиннинг мулклари рўйхатида ўзгариш бўлмаган. 77 кв м майдонга эга квартира, 18 кв м майдонли гараж. Президент автопаркида иккита нодир ГАЗ М21, “Нива” ва машҳур “Скиф” тиркамаси.

Ҳукумат

Бош вазир Михаил Мишустин 18,2 млн рубль даромад топгани ҳақида маълумот берди. Мишустиннинг рафиқаси 54,8 млн рубль ишлаб топган. Уларннг оиласи номида 5,5 минг кв м ер участкаси, 861,2 кв м майдонда уй ва 141 кв м квартира декларация қилинган.

Саноат вазири Денис Мантуров Кремль ходимлари ва Ҳукумат аъзолари орасида энг кўп даромадни декларация қилган. Вазир 2019 йилда 586 млн рубль даромад кўрган. Рафиқаси билан биргаликдаги тушум 595,2 млн рублга тенг бўлган.

Иккинчи ўринда 432,3 млн рубль даромад кўрган Бош вазир ўринбосари Дмитрий Чернишенко турибди. Унинг турмуш ўртоғи билан биргаликдаги маблағи 499,1 млн рубль.

2019 йилда энг кўп пул ишлаб топган учинчи Ҳукумат вакили Бош вазир ўринбосари, Президентнинг Узоқ Шарқдаги ваколатли вакили Юрий Трунтев. У 180 млн рубль даромадни декларация қилган. Унинг рафиқаси 2,6 млн рубль ишлаб топган.

Президент администрацияси

Кремль амалдорлари орасида 2019 йилда Президентнинг давлат Думасидаги вакили Гарри Минх энг кўп даромад кўрган. У 143,7 млн рублни декларация қилган. Унинг турмуш ўртоғи 122,9 рубль фойда кўрган. Умумий даромад 266,7 млн рублга тенг бўлган.

Президент Матбуот котиби Дмитрий Песков оиласининг даромади Минхлар оиласидан бироз камроқ бўлган. Песков 2019 йилда 14,6 млн рубль ишлаб топган бўлса, хотини Татьяна Навка 235,9 млнни декларация қилган. Оиланинг умумий йиллик тушуми 250,5 млн рублга тенг бўлган.

Собиқ Бош вазир Дмитрий Медведев 2019 йилда рафиқаси билан биргаликда 11 млн рубль даромад олган.


Мақола муаллифи

Теглар

декларация

Баҳолаганлар

262

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг