“Пушти юлдуз” олмоси аукционда рекорд нархга сотилди

Олам

image

Бенуқсон “Пушти юлдуз” олмоси Sotheby’s аукционидаги савдода рекорд ўрнатди ва дунёдаги энг қимматбаҳо олмосга айланди.

Бугун, 4 апрель куни Гонконгдаги Sotheby’s аукционида ички томони нуқсонсиз пушти рангли чиройли олмос 553 037 500 HKD (тахминан 71,2 миллион доллар)га сотилди.

Тош ўтган йил май ойида Christie’s савдоларида 57,6 миллион долларга сотилган йирик “Мовий Оппенгеймер” олмоси рекордини янгилаб, энг қиммат олмосга (ва умуман олганда, энг қимматбаҳо заргарлик буюмлари лотига) айланди.

59,6 каратли “Пушти юлдуз” олмоси бенуқсон, табиий рангли пушти олмослар тоифасига кирувчи дунёдаги энг катта тош ҳисобланади.
Тошга бундай таъриф Америка Гемологик Институти (GIA) мутахассислари томонидан берилган.

Бу бугунги кунга қадар энг қиммат пушти тош ҳисобланган бошқа машҳур Graff Pink олмосидан (24,78 карат) икки баравар каттароқ. У 2010 йилда Женевада Сотҳебйъсда 46,2 миллион долларга сотилган.

Гонконгдаги сўнгги аукционларнинг интригаси шундаки, Пушти юлдуз аллақачон ким ошди савдосида бир марта пайдо бўлган – 2010 йил ноябрь ойида тош рекорд даражадаги 83,19 миллион долларга сотилган. Бироқ, кейинчалик маълум бўлишича, харидор америкалик заргар Исаак Вулф сотиб олинган лот учун пул тўлай олмаган. Натижада тош Sotheby’s аукцион уйига қайтарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

олмос

Баҳолаганлар

423

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг