Африкада инсоният тарихидаги иккинчи энг катта олмос топилди

Олам

image

“Lucara Diamond” кон компанияси Ботсванадаги (Африка) “Карове” конида оғирлиги 2492 карат (498,4 грамм) бўлган олмос топилганини маълум қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Ҳали ном берилмаган олмос тош одамлар томонидан топилган олмослар орасида иккинчи ва ҳозир мавжуд бўлганлар орасида энг каттаси бўлди.

Маълумот учун, бундан каттароқ ягона олмос 3106,75 карат (621,35 грамм) бўлиб,  1905 йил Жанубий Африкада топилган машҳур “Куллинан” эди. Аммо бу тош 20 асрнинг бошларида юздан ортиқ бўлакларга бўлинган. “Куллинан”нинг кесилган бўлакларидан энг каттаси “Африканинг Буюк Юлдузи” бўлиб, унинг оғирлиги 530,2 каратни ташкил этади. Британия Эдвард VII у билан таёқчасини безатган.

Янги олмос “Mega Diamond Recovery X-rаy Transmission” махсус рентген технологиясидан фойдаланган ҳолда топилди. Бу катта қимматбаҳо тошларни аниқлаш ва бир бутун сифатида қайта тиклаш имконини беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Африка олмос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made