“Пулково” аэропортида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолёти йўлакдан чиқиб кетди

Олам

image

Кеча, 2 март куни маҳаллий вақт билан соат 21:59 да “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясига қарашли Boeing-767 UK67008 самолёти “Пулково” аэропортида учиш-қўниш йўлагидан ташқарига чиқиб кетди. МАК Матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкент–Санкт-Петербург йўналишида парвозни амалга оширган самолёт қўнгач, уни батамом тўхтатиш вақтида йўлакдан чиқиб кетган.

Самолётга зарар етмаган. Ҳаво лайнери бортида 241 нафар йўловчи ва 15 нафар экипаж аъзолари бўлиб, ҳодиса натижасида йўловчиларни эвакуация қилишга эҳтиёж бўлмаган.

Самолётнинг йўлакдан чиқиб кетишига ноқулай об-ҳаво шароити ва йўлакнинг ҳолати сабаб бўлгани тахмин қилиняпти.

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ва “Росавиация” “Пулково” аэропортидаги ҳодиса юзасидан суриштирув бошлаган.

Мазкур воқеа сабаб HY632/02MAR19 рейсининг учиш вақти кўчирилди. Авиакомпаниянинг Санкт-Петербургдаги ваколатхонаси ушбу рейс йўловчиларини меҳмонхонада жойлаштириш чорасини кўрди.

Мазкур рейсга оид маълумотларни авиакомпаниянинг Санкт-Петербургдаги ваколатхонасидан +7-911-780-00-11 рақамига ҳамда “Тошкент” аэропортининг +99878-140-28-01, +99878-140-28-02, +99878-140-28-03, +99878-140-28-04 рақамларига қўнғироқ қилиб олиш мумкинлиги айтилмоқда


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург самолёт Ўзбекистон ҳаво йўллари Пулково

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг