ПСЖни келаси мавсум ким бошқариши 99 фоизга аниқ бўлди – манба

Спорт 4707
image

Франциянинг ПСЖ клубига келаси мавсумда ким бош мураббий бўлиши ойдинлашди.  Парижликларни Зидан эмас, “Ницца” клубининг амалдаги устози Кристофер Гальтье бошқаради. Бу ҳақда “beIN Sports” телеканали хабар берди.

"Ницца”нинг амалдаги бош мураббийи Кристофер Гальтьенинг ПСЖни бошқариши имконияти 99 фоизга тенг”, деган “beIN Sports” журналисти Умар Альтундағ.

Қайд этиш жоизки, ПСЖнинг янги спорт директори Луис Кампос “Ницца” бош мураббийи номзодини илгари сурмоқда ва Кампос Зиданнинг клубга келишини истамаяпти.

Аввалроқ, Франциянинг энг байроқдор жамоасини Зидан бошқариши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Қолаверса, ПСЖ “Монако” ярим ҳимоячиси Тчуамени учун курашда “Реал Мадрид”га имкониятни бой берди. Бироқ Париж жамоаси “лос бланкос” сафига ўтиб кетишига озгина қолган Килиан Мбаппе билан янги битим имзолашнинг уддасидан чиққанди. Мбаппе билан келишув “космик” нархда қиммат бўлганлиги учун ПСЖ жорий йилнинг ёзида трансферларга ажратадиган маблағ кескин камайгани ҳақида хабар берилганди.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 72
Рейтинг: 3
t
×