ПСЖ Салоҳ учун катта маошли шартнома таклиф қилди

Sport

image

ПСЖ клуби Миср терма жамоаси ва “Ливерпуль” вингери Муҳаммад Салоҳни ёзги трансферлар ойнасида қўлга киритмоқчи. Бу ҳақда журналист Ромен Колле Гаудин X саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, парижликлар “мерсисайдликлар” футболчисига ҳафтасига 500 минг евро ва 3 йиллик шартнома таклиф қилмоқда.

Шу ўринда, “Ливерпуль” 32 ёшли вингернинг шартномасини ҳафтасига 400 минг евро маош билан яна 2 мавсумга узайтиришга тайёр. Мисрликнинг амалдаги шартномаси эса 2025 йил ёзида тугайди.

Маълумот ўрнида, Салоҳ “мерсисайдликлар” сафига 2017 йил келиб қўшилган. Жорий мавсумда у жамоа таркибида барча мусобақаларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол ва 17 ассист қайд этди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends