ПСЖ раҳбарияти Месси ва Рамосга босим ўтказмоқчи

Спорт

image

ПСЖ клуби футбол маслаҳатчиси Луиш Кампуш жамоанинг бир қанча футболчиларига клуб билан янги шартномалар имзолаш учун босим ўтказмоқчи. Бу ҳақда “Le Parisen” хабар берди.

Манбага кўра, босим ўтказиш орқали Кампуш ўйинчилар билан янги шартномалар имзоланишини тезлаштирмоқчи, ПСЖ футболчилар билан тез орада хайрлашиш баҳонаси орқали улар билан шартномани янгилаб олмоқчи. Тахминларга кўра, босим ярим ҳимоячилар Витинья, Карлос Солер, Ренату Санчес, Фабиан Руис, ҳимоячилар Хуан Бернат ва Серхио Рамос ҳамда ҳужумчилар Уго Экитике ва Лионель Мессига ўтказилмоқда.

Франция чемпионатининг жорий мавсумида ПСЖ 29 ўйиндан сўнг 66 очко жамғариб, турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда. Парижликлар энг яқин таъқибчисидан олти очкога олдинда.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Лионель Мессининг ПСЖдан кетиш эҳтимоли янада ошган. Аргентиналик ҳужумчи отасига “Барселона” билан музокара ўтказишга рухсат берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Серхио Рамос Лионель Месси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг