Агуэро Мессисиз “Барселона”да қолмоқчи эмас

Спорт 3233
image

Лионель Мессининг “Барселона”дан кетиши жамоадаги муаммоларни янада авж олдирди. Боиси, ушбу воқеадан сўнг, аргентиналик Серхио Агуэро ҳам клубни тарк этмоқчи. 

Агуэро “Манчестер Сити”да ўтказган 10 йиллик фаолиятидан сўнг, эркин агент сифатида икки йиллик шартнома имзолаган эди. 

Маълумотларга қараганда, Серхио Агуэронинг “Барселона” вариантини танлашига 15 йиллик дўсти Месси билан бир клубда ўйнаш имконияти сабаб бўлган ва каталонияликлар сафида бундай футболчилар сони кам эмас.  

“Барселона” президенти Жоан Лапорта агар Месси жамоада қолганида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаслигини тан олди. Қисқача айтганда, ҳозирда “Барселона”ни бошқараётган шахслар, жиддий муаммолар олдида турганликларини тўла англаб етмаган. 

Ҳозирда, Агуэронинг адвокатлари унга таклиф қилинган шартнома бандларини кўриб чиқмоқда.

Маълумот ўрнида, каталонияликлар янги мавсум учун Мемфис Депай, Эрик Гарсия, Эмерсон Рояль ва Серхио Агуэро билан шартнома имзолаган эди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 125
Рейтинг: 2.9
t
×