ПСЖ Мбаппега миллиард евролик шартнома таклиф қилди

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби маҳаллий футболчи Килиан Мбаппега 10 йилга мўлжалланган 1 миллиард евролик шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда “Маrcа” хабар берди

Манбага кўра, ПСЖ раҳбарияти 2024 йил ёзида жамоа билан тузган шартномаси якунланадиган 24 ёшли ҳужумчини клубда олиб қолиш учун унга 10 йиллик шартнома таклиф қилган. Мбаппе мазкур таклифни қабул қилган тақдирда, кейинги 10 йил ичида миллиард евро ишлаб олиши мумкин. Бироқ футболчи ва агентларининг ушбу таклифга қандай муносабат билдиргани аниқ эмас.

Гап шундаки, Мбаппе ПСЖ билан келаси мавсумда якунига етадиган шартномани узайтириш борасида келиша олмаяпти. Ҳужумчи бунга қадар клуб томонидан берилган ҳар қандай таклифни рад этган ва бунинг ортидан жамоа футболчи учун трансфер эшикларини очишга мажбур бўлган

Маълумот учун, Мбаппенинг Париж клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. 24 ёшли футболчи ўтган мавсумда барча мусобақаларда 43 ўйинда 41 та гол уриб, 10 та голга ҳаммуаллифлик қилган. “Transfermarkt” портали уни 180 миллион еврога баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ПСЖ клуби бошлиқлари Килиан Мбаппега нисбатан ультиматум қўйиши ҳақида хабар берилган эди. Футболчига қўйиладиган талабга кўра, у шу ёзда клуб билан шартномаcbни узайтириши ёки бошқа жамоага ўтиши керак. 


Мақола муаллифи

Теглар

трансфер Килиан Мбаппе ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг