ПСЖ Мбаппега ультиматум қўяди

Спорт

image

ПСЖ клуби раҳбарияти 18 июль куни Килиан Мбаппе билан учрашув ўтказади. Унда Париж клуби бошлиқлари футболчига нисбатан ультиматум қўйишни режалаштирган. Бу ҳақда Sports Zone хабар берди.

Футболчига қўйиладиган талабга кўра, у шу ёзда ПСЖ билан шартномани узайтириши ёки бошқа жамоага ўтиши керак.

Аммо ПСЖ футболчининг амалдаги шартномаси бўйича унга 350 миллион евро сарфлашни истамаяпти. Келаси йил Мбаппе эркин агентга айланади.

Франция ўз чемпиони Мбаппени 200 миллион евро ва қўшимча бонуслар эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Ҳозирда “Ливерпуль” ва “Арсенал” Мбаппе билан боғлиқ вазиятни кузатиб бормоқда, бироқ футболчи фаолиятини АПЛда давом эттириш ниятида эмас. Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби эса ҳамон унга асосий даъвогар бўлиб қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Килиан Мбаппе ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг