ПСЖ Энрикега умрбод шартнома таклиф қилмоқчи
Спорт
−
22 Декабрь 503 1 дақиқа
Парижнинг ПСЖ клуби Луис Энрикега узоқ муддатли шартнома, ҳатто умрбод шартнома деб таърифланган вариантни таклиф қилиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Манбага кўра, ўтган мавсумдаги муваффақиятлардан сўнг Париж клуби Луис Энрикега ишонмоқда. Клуб раҳбарлари “Барселона”нинг собиқ мураббийи билан ҳамкорликни иложи борича узоқроқ давом эттиришга қатъий қарор қилишган ва Энрикени бу лойиҳадаги асосий шахс деб билишмоқда.
Энрике жорий йилнинг 17 декабрь куни Қатарда футбол бўйича Қитъалараро кубокнинг финал учрашувида Бразилия “Фламенго” клубини пенальтилар сериясида мағлуб этиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Ушбу муваффақият француз гигантлари учун бир йилда 7 та совринни қўлга киритиш имонини берди. Шундан сўнг клуб испаниялик мутахассисга буткул ишонмоқда.
Шу билан бирга, бу мавсумда жамоани қийнаётган жароҳатлар билан боғлиқ муаммоларга қарамай, ПСЖ яна Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун жиддий номзод сифатида қаралмоқда.
Маълумот учун, испаниялик мураббийнинг амалдаги шартномаси эса 2027 йил июнь ойида якунланади.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь