ПСЖ бош мураббийи ва унинг ўғли ҳибсга олинди
Спорт
−
30 Июнь 2023
11256Франциянинг ПСЖ футбол кулиби бош мураббийи Кристоф Галтье ва унинг ўғли ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ницца прокурорига таяниб, “RMC Sport” хабар берди.
Маълум қилинишича, мураббий ва унинг ўғли бугун, 30 июнь куни камситиш билан боғлиқ айблов асосида Ницца полицияси томонидан қўлга олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, мутахассис “Ницца”даги фаолияти давомида клуб директорига маҳаллий воқеликни инобатга олган ҳолда жамоада қора танлилар ва мусулмонлар кўп бўлмаслиги кераклигини айтган.
Ҳибсдаги 56 ёшли Кристофнинг ўзи эса буни кескин рад этмоқда.
Шунингдек, унга ушбу айбловни қўйган “Ницца” клубининг директори ва жамоанинг баъзи вакиллари мазкур тергов доирасида сўроққа жалб қилинган.
Маълумот учун, Кристоф Галтье ўтган ёздан бери ПСЖни бошқариб келмоқда.