ПСЖ аъзоси Бенземанинг натижасини яхшилади

Спорт

image

ПСЖнинг 17 ёшли аъзоси Уоррен Заир-Эмери Европа Чемпионлар лигасида гол урган энг ёш франциялик футболчига айланди. Бу ҳақда Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) ўз саҳифасида маълум қилди.

ПСЖ ярим ҳимоячиси 17 ёшу 280 кунлигида “Боруссия Дортмунд” билан ўйинда (1:1) гол урди.

2005 йилда туғилган Заир-Эмери 17 ёшу 352 кунлик бўлганида “Лион” сафида гол урган Карим Бенземанинг натижасини яхшилади.

Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 6-турида ПСЖ сафарда “Боруссия” билан дуранг қайд этгач, ўз гуруҳида 2-ўринни банд этиб, плей-оффга йўл олди. Мусобақанинг 1/8 финалига 16 декабрь куни қуръа ташланади.


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ Европа Чемпионлар лигаси Карим Бензема Уоррен Заир-Эмери

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг