ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси эълон қилинди
Спорт
−
08 Ноябрь
1340“Спортинг” ҳужумчиси Виктор Дьёкереш Европа Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда UEFA расмий сайти хабар берди.
Футболчи “Манчестер Сити” билан ўйинда (4:1) хет-трик қайд этди.
Иккинчи ўрин “Ливерпуль” аъзоси Луис Диасга насиб этди. У “Байер” билан ўйинда хет-трикка (4:0) эришди. “Селтик” футболчиси Николас Кюн “Лейпциг” дарвозасини икки марта ишғол қилиб (3:1) 3-ўринни эгаллади. Тўртинчи поғонага “Зальсбург” ҳужумчиси Карим Конате лойиқ кўрилди. Футболчи “Фейеноорд” билан ўйинда (3:1) дубл қайд этди.
Маълумот учун, айни дамда Европа Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурари “Барселона” аъзоси Рафинья бўлиб, унинг ҳисобида 5 та гол бор. Ҳарри Кейн, Виктор Дьёкереш ва Роберт Левандовски ҳисобида ҳам худди шунча гол мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суперкомпьютер қайси жамоа ЕЧЛда ғолиб бўлишини тахмин қилинганди.
Англиянинг “Манчестер Сити” клубининг 2024/25 йилги Европа Чемпионлар лигасида чемпион бўлиш имконияти юқори баҳоланмоқда.