“Реал” ЕЧЛда антирекорд ўрнатди
Спорт
−
28 Ноябрь
1841“Реал Мадрид” Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби бўла туриб, мусобақада кетма-кет 3 та ўйинда мағлубиятга учраган биринчи клубга айланди. Бу ҳақда “Opta” хабар берди.
“Реал” ЕЧЛ умумий гуруҳ босқичининг 5-тури доирасида “Реал” сафарда “Ливерпуль”га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бунгача Мадрид клуби “Милан” ва “Лилль”га ютқазганди.
Мадриднинг “Реал” клуби айни дамда Чемпионлар Лигаси турнир жадвалида 6 очко билан 24-ўринда бормоқда. Турнирнинг гуруҳ босқичидаги қолган учта ўйинда жамоа “Аталанта”, “Ред Булл Зальцбург” ва “Брест” билан тўқнаш келади.
Маълумот учун, ЕЧЛ умумий гуруҳ босқичида 1-8 ўринларни эгаллаган жамоалар тўғридан тўғри чорак финалга чиқса, 9-24 поғоналарни банд этган клублар плей-офф босқичида ўзаро беллашиб, чорак финал йўлланмаси эгасини аниқлаб олади. 25-36 ўринни эгаллаган клублар эса турнир билан хайрлашади.
LiveБарчаси
Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий этилди.
03 Декабрь