Прописка тўғрисидаги янги низом тасдиқланди
Жамият
−
25 Май 2020
14369Ўзбекистон фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Янги ҳужжат 2020 йил 1 сентябрдан кучга кириши белгилаб қўйилди.
Унга кўра, фуқаро янги яшаш жойига келган кундан эътиборан 15 кун ичида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (МваФРБ), Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтишлари шарт (ҳозир 10 кун муддатда).
ДХМлар ва ЯИДХП орқали рўйхатнинг 1, 6 ва 7-бандларига мансуб фуқаролар доимий рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Доимий рўйхатга олиш учун ариза берувчи МваФРБга мурожаат қилади ва белгиланган ҳужжатларни тақдим этади.
Фуқаро ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширилади.
Мурожаат қилинган куннинг ўзида фуқаронинг паспортига аввалги доимий рўйхатини бекор қилинганлиги тўғрисида штамп босилади ва фуқаронинг хоҳшига кўра доимий рўйхатга олинганлиги ҳақида QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағи тақдим этилади.
Яъни, рўйхатга олишни расмийлаштириш учун 1 кун талаб этилади. Ҳозир бу учун 3 кун вақт сарфланади.
LiveБарчаси