Тошкентда ҳисобда туриш тартиби қандай бўлади?
Жамият
−
16 Март 2020
10635Прописка тартиби соддалаштирилиб, ҳисобга олиш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳасида қайд этилган.
Ҳужжатга асосан, фуқарони Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш фуқарони яшаш жойидан доимий пропискадан чиқармасдан ўн кундан бир йилгача муддатга амалга оширилади. Доимий пропискадан ўтмаганлик турган жойи бўйича ҳисобга олишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган фуқаролар ҳисобга олинмайди.
Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги жойлаштириш воситалари маъмурияти томонидан, улар келганларидан кейин бу ерда бўлиш муддатидан ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларига келган фуқароларни ҳисобга олиш ушбу муассасаларнинг маъмурияти томонидан улар келган заҳоти бу ерда бўлиш муддатидан ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида “E-mehmon” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш орқали амалга оширилади.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриш учун фуқаро келган кунидан бошлаб ўн кун муддатда хоҳишига кўра, ўзига қулай манзилдаги МваФРБга ёки Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади.
Бундан ташқари, фуқаро ЯИДХП орқали мустақил равишда ҳисобга туриши мумкин.
Ҳисобда туриш учун Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинган ҳолларда фуқаро ва турар жой эгаси номидан давлат хизматлари маркази ходими томонидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровнома электрон тарзда тўлдирилади.
Сўровнома қуйидаги ҳужжатларга асосан тўлдирилади:
• Мулкдор ва фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси;
• уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма);
• 16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
• Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
• Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хизмат кўрсатилганда, ваколатли орган томонидан лозим бўлган маълумотлар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олинади.
LiveБарчаси