“Прописка” муаммосини бартараф этамиз
Бизнес
−
12 Декабрь 2019
7579Афсуски, ўз юртида ўзи бемалол ишлай олмаслик, ўзининг пулига ўзи истаган жойдан турар жой сотиб ололмаслик каби ҳолатлар мавжуд. Бунинг оқибатида бошқанинг номига уй олиб алданиб қолганлар сони етарлича топилади.
Бу борада партия “Пропискадан ўтиш” тизимига янгича ёндошиш керак деб ҳисоблайди. Жумладан, фуқароларимизнинг ўз хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, доимий яшаш жойини ўзи белгилаш ҳуқуқини таъминлаш масаласини кўриб чиқиш ташаббусини илгари сурмоқда.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ватанимизнинг ҳар бир фуқароси мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатлана олишига қаратилган Конституциявий ҳуқуқини тўлиқ таъминланиши лозим деб ҳисоблайди.
Иномжон Кудратов,
Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари
Telegram: https://t.me/adolat_uz
Facebook: https://www.facebook.com/sdpu.adolat
Instagram: https://instagram.com/adolat_sdp
Сайт: www.adolat.uz
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь