Пропан нархининг асоссиз оширилиши бўйича иш қўзғатилди

Жамият

image

Аввалроқ, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси cуюлтирилган газ (пропан) бозорда импорт маҳсулот улуши ва нархининг ошиши ҳисобига қимматлагани маълум қилган эди. Эндиликда қўмита метан газига киритилган вақтинчалик чекловлардан фойдаланиб, асоссиз равишда пропан газининг нархини оширганлар устидан иш қўзғатди. 

Қайд этилишича, 2025 йил ноябрь-декабрь ойларида бозор иштирокчиларига ушбу даврда юзага келган метан газига киритилган вақтинчалик чекловлар ҳолатидан фойдаланган ҳолда пропан нархларини асоссиз оширмаслик бўйича профилактик мақсадларда огоҳлантиришлар юборилган. 

Бироқ қўмита ҳозирда айрим хўжалик юритувчи субъектлар томонидан адолатли декабрь принципларига зид равишда нархларни асоссиз оширилишига сабаб бўлувчи манипуляция ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар аломатлари кузатилаётганини маълум қилди. 

Билдирилишича, аниқланган ҳолатлар юзасидан қўмита томонидан ўрнатилган тартибда қонунбузилиши ҳолатлари аломатлари бўйича иш қўзғатиш ишлари бошланган.

Бундан ташқари, биржа савдоларида нархларни барқарорлаштириш юзасидан “коррекциялаштирувчи” чоралар кўрилмоқда, шу жумладан декабрь иштирокчиларига биржа савдоларига маҳсулотларни тўлиқ ҳажмда ва бир маромда чиқариш бўйича кўрсатмалар юборилган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 8 январдан бошлаб магистраль газ қувурларида босим пасайиши кузатилаётгани сабабли Ўзбекистондаги метан “заправкалар” соат 10:00 дан 16:00 га қадар фаолият юрита бошлаши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

нарх чеклов қиммат Пропан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг