Прокуратура фуқаролардан узр сўради. Айб операторда

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳар прокуратурасининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига жойланган инсон руҳиятига таъсир ўтказувчи видеолар ҳақида хабар берган эдик. Видеодаги суратларда икки даҳшатли қотиллик ва унинг қурбонлари акс этган бўлиб, бироз муддатдан сўнг видео ўчирилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати масала юзасидан муносабат билдирди. Унда этика қоидаларига тўғри келмайдиган видео прокуратуранинг ички хизматда фойдаланиш учун тайёрлангани қайд этилган. Ташкилот бунинг учун фуқаролардан узр сўраган. 

“Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан жорий йилнинг 15 январь куни ижтимоий тармоқларда хусусан, “Instagram”, “Facebook” тармоқлари ҳамда “Telegram” каналларига жойлаштирилган иш ўрганувчиларни жиноят содир бўлган воқеа жойига олиб чиқиб ўқитиш жараёнида олинган суратлар асосида тайёрланган видеоролик ички хизматда фойдаланиш учун тайёрланган бўлиб, расмий каналга жойлаштириш учун тайёрланган бошқа 4 та материал билан биргаликда оператор хатоси билан юкланган.

Шу сабабли, Тошкент шаҳар прокуратураси зудлик билан ушбу видеороликни расмий каналдан олиб ташлаш чораларини кўрди ва фуқаролардан мазкур ҳолат учун узр сўрайди”, дейилади расмий хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Прокуратура

Баҳолаганлар

224

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг