Профилактика инспекторлари ёрдамчиларининг вазифалари белгиланди
Жамият
−
27 Март 2019
10992Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
Низом билан профилактика инспекторлари ёрдамчиларининг асосий вазифалари ҳамда функциялари белгиланди. Вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш шулар жумласидандир.
Низомда профилактика инспекторлари ёрдамчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам акс эттирилган бўлиб, улар фуқаролардан содир этилаётган ҳар қандай ҳуқуқбузарликларни тўхтатишни талаб қилиши мумкин.
Профилактика инспекторлари ёрдамчилари туман ички ишлар органлари бошлиқлари тавсиясига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ИИБ бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади.
Профилактика инспекторлари ёрдамчилари 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган, ҳарбий хизматни ўтаганлар орасидан танлаб олинади. Улар “Маҳалла посбони” аъзолари, “Фидокор ёшлар” гуруҳлари ва “Жамоатчилик назорати масканлари” фаолиятига раҳбарлик қилади.
Самалари фаолият юритган профилактика инспекторлари ёрдамчилари ички ишлар оганлари кадрлари захирасига киритилади.
Шунингдек, низомда профилактика инспекторлари ёрдамчилари фаолиятини баҳолаш мезонлари, мониторинг қилиш тартиби белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари лавозимлари тугатилиши белгиланганди.
LiveБарчаси