Проф бокс юлдузи футболда дебют қилади

Спорт

image

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WВА Super, WВО, IBF ва IBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Александр Усик Украинанинг “Полесье” футбол клуби футболчиси бўлаётгани ҳақида гапирди.

“Мен биринчи лигадаги “Полесье Житомир” жамоаси сафида дебют қиламан. Клуб билан Туркия йиғинида қатнашаман ва 3 февраь куни майдонга тушаман. Қишки кубок – Футбол телеканалида томоша қилинг. Ҳаммага бокс, кейин эса футбол”, дейди Усик.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда “мушук” супер оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Энтони Жошуани ишончли тарзда мағлуб этиб, ундан барча камарларини тортиб олган. Шунингдек, украиналик, назарий жиҳатдан, WВC чемпиони Тайсон Фьюри билан жанг қилиш ва мутлақ чемпион бўлишга даъво қилмоқда.

У проф боксда 19 та жанг ўтказган ҳамда барчасини ғалаба билан якунлаган. 13 марта рақибларини нокаутга учратишни уддалаган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 17 январь куни Усик 35 ёшга тўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

IBF Александр Усик Усик WВО Мушук WВА Super

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг