Пригожин Россияда – Лукашенко
Олам
−
06 Июль 2023
17222"Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин ҳозирда Россияда, унинг жангчилари эса доимий лагерларида. Бу ҳақда Беларусь фуқароси Александр Лукашенко хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда маълум қилди.
“Бугун эрталаб менга маълум бўлишича, жангчилар Бахмутдан кейин ўз лагерига олиб кетилган. Евгений Пригожинга келсак, у Санкт-Петербургда. Балки у Москвага кетгандир, лекин у Беларусь ҳудудида эмас”, деган Лукашенко.
Шунингдек, у “Вагнер” жангчиларининг Беларусга кўчиши компания раҳбарияти ва Россия расмийларига боғлиқ эканини айтган.
"Агар улар Беларусда маълум миқдордаги жангчиларни дам олиш, машғулотлар ўтказиш учун жойлаштириш зарур деб ҳисобласа, мен ўз қароримни бажараман", деган у.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Пригожинга қуролли қўзғолон юзасидан очилган жиноий иш бўйича Санкт-Петербургда тинтув пайтида қўлга киритилган нақд пуллар қайтарилганди. Пулни Пригожиннинг ҳайдовчиси олиб кетди.
LiveБарчаси