Пригожин ҳалок бўлди – “Россия 24”
Олам
−
24 Август 2023
23184Россия Евгений Пригожиннинг ўлимини расман тасдиқлади. Тегишли хабарни "Россия 24" давлат канали эълон қилди.
Мамлакатнинг Тверь вилоятидаги ҳалокат жойига етиб келган қутқарувчилар вайроналар остидан саккиз кишининг жасадини олиб чиққан.
Пригожин ўтирган самолёт ҳалокатга учраши сабаблари бўйича барча версиялар, жумладан, учувчи хатоси, техник муаммолар ва ташқи таъсир кўриб чиқилади.
Аввалроқ ҳалокат оқибатида жами ўн киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди: етти йўловчи ва уч экипаж аъзоси.
Федерал ҳаво транспорти агентлиги зудлик билан бортда “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин бўлгани ҳақида хабар берди.
Воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари иш олиб бормоқда. Россия матбуотига кўра, Тверь вилояти губернатори Игорь Руденя терговни шахсан ўз назоратига олган.
Кремль ҳозирча воқеа юзасидан изоҳ бермади.
“Фонтанка” нашрининг ёзишича, самолётда Пригожиннинг ўзи, унинг ўринбосари Дмитрий Уткин, Пригожиннинг оператори, “Вагнер”логистики ва Пригожиннинг қўриқчилари бўлиши эҳтимоли бор.