Президентнинг йўлини тўсмоқчи бўлган аёллар, сайлов кампаниясини бошлаган Трамп, Ўзбекистонга келаётган Жерар Депардье ва куннинг энг муҳим хабарлари шарҳи

Жамият

image

5 нафар аёл Тошкентда Президентнинг йўлини тўсмоқчи бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти кортежи йўлига чиқиб, уни тўхтатиб, шу орқали давлат раҳбарига мурожаат қилмоқчи бўлган 5 нафар аёл маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Матбуот хизмати хабар берди.

2019 йил 20 май куни соат тахминан 08:45 ларда фуқаролар Гулбаҳор Давранбековна Ташматова, Малика Абдураимжоновна Хаитова, Муҳаббат Ғаниевна Акбарова , Гулбаҳор Рустамбековна Каримбекова ва Хурсаной Холбоевна Эргашева Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси биноси қаршисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳаракатланиши учун мўлжалланган махсус йўналишда тўпланиб, давлат раҳбарининг мазкур йўналишдан ҳаракатланишини билган ҳолда, махсус йўналишда ҳаракатланаётган кортеж йўлига чиқиб мурожаат қилмоқчи бўлган.

Юқорида номлари зикр этилган 5 нафар фуқароларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари бўйича суриштирувни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг масъул ходимлари ўтказган. Ўзларини “жабрланувчи” қилиб кўрсатаётган фуқароларга нисбатан Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган суриштирув материаллари асосида Суд органи қонуний баҳо бериб, уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгилаган.

1 кунда 5 та чақалоқ ўлгани ва оналарга бошқа жасадлар берилгани устидан хизмат текшируви тайинланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти перинатал марказидаги  вазият билан боғлиқ ҳолат  юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йил 27 февраль соат 08:00 дан 2019 йил 1 март куни соат 08:00 га қадар бўлган вақт мобайнида  мазкур марказда жами 36 нафар аёллар томонидан 37 нафар чақалоқ туғилган бўлиб,  2019 йил 28 февраль кунидан 1 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида ўтказилган интенсив ва реанимацион чора-тадбирларга қарамай,  оғир туғруқлар асорати оқибатида турли патологик ҳолатлар (онанинг ҳомиладорлик пайтида онада учрайдиган касалликлар) сабабли 5 нафар чақалоқлар ўлими кузатилган. 

Айни пайтда юқоридаги материалда акс этган Г.К. фарзандининг ўлими ва чақолоқнинг жинси алмашганлиги ҳолати юзасидан прокуратура ва ички ишлар органлари томонидан тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.  

Тошкентда мактабларга жойлашиш 2 минг долларгача борган жойлар бор – Шерзод Шерматов.

Бугун, 19 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва вазирнинг биринчи ўринбосари Алишер Умаров иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. 

Тадбирда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактаблардаги коррупция даражаси ҳақида маълумот берди.

“Тошкентда мактабларга жойлашиш 2 минг АҚШ долларигача борган жойлар бор. Тошкент шаҳридаги 81 та танлаб олинган мактаб, шаҳардаги мактабларнинг 21 фоизини ташкил этади. У ерда ўқиётган болалар умумий ўқувчилар сонининг 41 фоизини ташкил этади.

Шу сабабли халқда “пресстижный” номини олган мактабларда ўқувчилар сони ортиб кетган. Шу сабабли ўз микроҳудудида жойлашган ота-оналар ёнидаги мактабга бера олмаяпти. Қарор мақсади микроҳудуддаги болаларнинг ҳуқуқини таъминлаш, болаларнинг тил бўйича қийналмаслигининг, 7 ёшга етмаган болаларни мактабга берилишининг олдини олиш, шунингдек, мактаб директорларининг таъмагирлигига чек қўйишдир”, дейди Шерзод Шерматов.

Юнусобод туман ХЧК ва ФРБда аёл пол тозалашга мажбурландими?

Ижтимоий тармоқларда аёл пол артаётгани тасвирланган сурат тарқалди. Унинг олдида фарзанди ҳам бор.

Тошкент шаҳар ИИББ вазиятни ўрганиш учун гувоҳларга мурожаат қилган.
“Коридордан ўтиб кетаётиб, бола шарбат тўкиб юборганини кўрдим. Боланинг онасидан фарзандига эътиборли бўлишни сўрадим. Ҳеч ким полни тозалашни сўрамади, ваҳоланки, аёл боласининг ортидан тозалаяпти, қўрқинчли ҳеч нарса кўрмаяпман. Мен фақатгина унинг фарзанди ташлаган ахлатни олишни сўрадим ва унинг саволига жавоб қайтардим”, деган Юнусобод тумани миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи капитан Азизжон Умаров.

Хотин-қизлар қўмитаси шикоят қилиб келган аёлларнинг нега ҳибсга олингани ҳақида баёнот берди.

Бир неча кунлардан буён ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига шикоят қилиб келган аёлларнинг ҳибсга олинганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Хотин-қизлар қўмитаси бўйича расмий баёнот билан чиқди.

"Ушбу ҳолат Қўмита ҳудудидан ташқарида, трассада рўй берган. Шу куни аёллар Қўмитагача етиб келмаган, ходимлар билан учрашмаган. 

Кейинроқ маълум булишича, ушбу аёллар жамоатчилик тартибини бузганлиги учун кўчада Миллий гвардия ходимлари томонидан олиб кетилган.

Ушбу воқеадан кейин аёллар Қўмитага таклиф этилган, улар билан сухбат ўтказилган, уларнинг муаммолари ҳуқуқ-тартибот идоралари ваколатида бўлганлиги туфайли, ўрнатилган тартибда кўриб чиқилмоқда. Икки нафар аёлнинг муаммоларига эса ижобий ечим топилган.


Гулнора Каримова билан қўшиқ куйлаган актёр яна Ўзбекистонга келяпти.

Ўзбекистонда суратга олиниши кутилаётган фильмда франциялик таниқли актёр Жерар Депардье суратга тушади. 

Ушбу лойиҳа "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК ва Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида амалга оширилмоқда.

"Ипак йўли" деб номланган фильмда машҳур актёр Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилади. Лойиҳа режасига кўра, у Тошкент, Самарқанд ва Бухорони зиёрат қилади.

Чегарадаги тўқнашувда 12 киши ҳалок бўлди.

Кеча, 18 июнь куни Колумбия ва Венесуэла ўртасидаги аҳоли ўтказиш чегара пунктида содир бўлган тўқнашув сабаб 12 киши ҳалок бўлган. 

Ҳодиса сешанба куни эрталаб Колумбия чегарасидаги Норте-де-Сантандер ва Венесуэланинг Бока-де-Грита қишлоғи ўртасидаги ҳудудда содир бўлган. Номаълум кишилар тўқнашув пайтида бир нечта қўлбола портловчи моддаларни ишга туширган. 

Маълум бўлишича, ҳодиса чегара ҳудудда доимий ёқилғи контрабандаси билан шуғулланувчи турли гуруҳларнинг ўзаро келишмовчиликларидан келиб чиққан.

Трамп иккинчи марта сайланиш учун “ғимирлаш”ни бошлади.

АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп сешанба куни 2020 йилда мамлакатда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иккинчи марта сайланиш учун кампаниясининг расман бошланганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг