Чегарадаги тўқнашувда 12 киши ҳалок бўлди
Олам
−
19 Июнь 2019
6675Кеча, 18 июнь куни Колумбия ва Венесуэла ўртасидаги аҳоли ўтказиш чегара пунктида содир бўлган тўқнашув сабаб 12 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда "El Tiempo" нашри хабар бермоқда.
Ҳодиса сешанба куни эрталаб Колумбия чегарасидаги Норте-де-Сантандер ва Венесуэланинг Бока-де-Грита қишлоғи ўртасидаги ҳудудда содир бўлган. Номаълум кишилар тўқнашув пайтида бир нечта қўлбола портловчи моддаларни ишга туширган. Оқибатда 12 киши воқеа жойида ҳалок бўлган, 10 нафар фуқаро эса оғир тан жароҳатлари билан яқин атрофдаги шифохонага ётқизилган.
Колумбия ҳукумати воқеада гумонланган икки кишини қўлга олган. Маълум бўлишича, ҳодиса чегара ҳудудда доимий ёқилғи контрабандаси билан шуғулланувчи турли гуруҳларнинг ўзаро келишмовчиликларидан келиб чиққан.
LiveБарчаси