Президент билан видолашув маросимида 45 киши ҳалок бўлди

Олам 14044
image
-

Танзаниянинг вафот этган Президенти Жон Магуфули билан видолашиш маросимидаги тиқилинчда камида 45 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "The Citizen" хабар берган.  

Маросим 21 март куни Дар-эс-Салом шаҳридаги стадионда бўлиб ўтган. 

Полиция маълумотларига кўра, 45 киши ҳалок бўлган, яна 37 киши жароҳат олган. 

"Улар стадионга дунёни тарк этган раҳбарларига бўлган муҳаббатларини намойиш этиш учун боришди, аммо одамларнинг кўплиги сабабли, баъзилари сабрсизланиб, норасмий кириш пунктларидан фойдаланишни танлади ва муаммо шу тарзда пайдо бўлди", деган Дар-эс-Салом махсус полиция зонаси қўмондони Ласаро Мамбосаса. 

Эслатиб ўтамиз, Танзания Республикаси Президенти Жон Магуфули жорий йил 17 март куни 61 ёшида вафот этганди.  

Вафот этган Президент мамлакатда вирусга қарши чоралар ва карантин жорий қилмаган. У коронавирус билан касалланган аҳолига ибодат билан даволанишни маслаҳат берган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 571
Рейтинг: 3
t
×