Вакциналарга ишонмаган Президент вафот этди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Танзания Республикаси Президенти Жон Магуфули кеча, 17 март куни 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда мамлакат вице-президенти Самия Ҳасан Сулуху маълум қилган.

Президент жорий йил 10 март куни коронавирус билан касаллангани туфайли қўшни Кениядаги шифохонага ётқизилган. 

Танзания Ҳукуматининг расмий маълумотларига кўра, Магуфулининг ўлимига аслида юрак хуружи сабаб бўлган. 

Магуфули сўнгги марта 24 февраль куни оммавий тадбирда қатнашган. Ўшанда у мамлакатнинг иқтисодий пойтахти бўлган Дар-эс-Салам шаҳридаги савдо марказида бўлиб ўтган конференцияда сўзга чиққан. 

27 февралда эса Магуфули Шарқий Африка ҳамжамияти мамлакатлари раҳбарларининг саммитида қатнашиши керак бўлган, аммо унинг ўрнига вице-президент Самия Ҳасан Сулуху саммитда иштирок этган. 

Вафот этган Президент мамлакатда вирусга қарши чоралар ва карантин жорий қилмаган. У коронавирус билан касалланган аҳолига ибодат билан даволанишни маслаҳат берган. 

Президент, шунингдек, вакциналарга уларни европаликлар ишлаб чиқариши сабабли ишонмаслигини ҳамда Танзания вакцина сотиб олмаслигини маълум қилганди. 

Маълумот ўрнида, Магуфули Танзания Президенти лавозимини 2015 йилда эгаллаган. У мамлакатнинг 5-Президенти бўлган. 2020 йилги президентлик сайловларида ғалаба қозониб, иккинчи муддатга қайта сайланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жон Магуфули

Баҳолаганлар

279

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар