Президентлик пойгаси июнь ойидаги бир кеча билан ҳал бўлмайди – Камола Ҳаррис
Олам
−
29 Июнь
5519АҚШ вице-президенти Камола Ҳаррис демократларнинг сайловолди биринчи баҳсидан кейин Оқ уй раҳбари Жо Байденнинг ёмон ишлаши ҳақидаги хавотирларини йўқ қилишга уринди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
Байденнинг мунозаралар чоғида нисбатан секин баҳлашиши ва вақти-вақти билан суст жавоб бериши сайловчиларнинг унинг яна тўрт йиллик президентлик муддатини эгаллашга лойиқ эмаслиги ҳақидаги хавотирларни кучайтирди ва баъзи демократларда 5 ноябрда бўлиб ўтадиган сайловда номзод сифатида унинг ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақида фикр уйғотган.
“Ушбу пойга натижалари июнь ойининг бир кечаси билан ҳал этилмайди. Уларни сиз, биз ҳал қиламиз. Келгуси йил Оқ уйни ким бошқараётганини кейинги 130 кун ичида биргаликда нима ишлар қилишимиз аниқлаб беради. Ва ниҳоят, бу сайловда ҳамма бир савол олдида турибди. Биз қандай мамлакатда яшашни хоҳлаймиз? Эркинлик, адолат ва қонун устуворлиги таъминланган мамлакатдами ёки аксинча?” деган Ҳаррис.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй раҳбари Жо Байден жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда рақиб номзод Дональд Трамп билан баҳсда яхши натижа кўрсатмаганини тан олганди.
LiveБарчаси