Президентга орзусини айтган қиз бир кунда ниятига етди (видео)
Жамият
−
15 Май 2021
21903Ўзбекистон Республикаси Президентига Йўл-патруль хизмати инспектори бўлишни хоҳлашини айтган бир оёғи йўқ қиз ниятига етди. Бу ҳақда Президентнинг Матбуот котиби тарқатган видео лавҳада айтилган.
Кеча, 14 май куни Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлган эди.
Ташриф давомида ушбу марказда даволанаётган қиз Президентга ЙПХ ходими бўлмоқчилигини айтган. Шавкат Мирзиёев ҳам у, албатта, орзусига етишини, у шахсан Ички ишлар вазирига тегишли кўрсатма беришини таъкидлаган.
Бугун, 15 май куни Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи Олим Саидов қизалоққа аъзолик гувоҳномаси ва махсус формани топширди.
Президент бир оёғи йўқ наманганлик қиз билан суҳбати давомида унга қайси давлатдан бўлса ҳам протез олиб келтириб беришга ваъда берди.
“Сенга яхши протез олиб келтириб бераман. Германияда борми, Америкада борми ўзим ёзиб олиб, назорат қиламан. Ҳеч нарсани ўйлама”, деди давлат раҳбари.
Президент қиз саломатлиги билан боғлиқ муаммолар сабаб ўқишдан қолиб кетганини билгач, унинг ўқишига ҳам ёрдам берилишини таъкидлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь