Президент атрофидагилар ниқобга қайтмоқда
Жамият
−
28 Июнь 2022
12999Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда ходимлари коронавирус пандемияси хавфи туфайли яна ниқоб тақиш режимига қайтмоқда. Бу кеча, 27 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари билан танишувида янада яққол акс этган.
Гап шундаки, Президент Администрацияси бўлиб ўтган тақдимотда Администрация раиси Зайнилобиддин Низомиддинов, раис ўринбосари Шерзод Асадов, Бош вазир ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, вазир ўринбосарлари Азиз Воитов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва бир қатор масъул раҳбарлар иштирок этган. Суратларда Президент Мирзиёев атрофидаги барча раҳбарлар ниқобда турганини кўриш мумкин.
Президент иштирокида охирги ўтказилган маросимлар – Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашув ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ташрифи доирасидаги тадбирларда Президент атрофидаги бирорта амалдор, вазир ва идоралар раҳбарлари ниқоб таққани кўринмаган. Президент атрофидагиларнинг яна ниқобга қайтаётгани эса мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият жиддий тус олаётганини англатаётгандек.
Маълумки, июнь ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистонда ҳам коронавирус касаллигига чалиниш ҳолатлари ортиб бормоқда. Беморлар сони бўйича, айниқса, Тошкент шаҳри пешқадамлик қилмоқда. 26 июнь куни мамлакатда 133 кишида коронавирус хасталиги аниқланган бўлса, шундан 47 нафари Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда.
26 июнь ҳолатига кўра, айни пайтда 4000 ўринга мўлжалланган Зангиота 1 ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус ташхиси қўйилган ва касалликка гумонланган 900 нафарга яқин бемор даволанмоқда. 93 нафар бемор эса жонлантириш бўлимида даво муолажаларини оляпти. Айни пайтда муассасага кунига ўртача 70-80 нафар бемор мурожаат қилиб, уларнинг 25-30 нафари госпитализация қилиняпти.
Аслида Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб фуқароларнинг ниқоб тақиши мажбурийлиги истисно қилинган эди ва ихтиёрийлик тартибига ўтказилганди. Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг йиғилишида эпидемик вазиятдан келиб чиқиб, фуқароларнинг ижтимоий масофани сақлаш қийин бўлган жойлари (жамоат транспорти, метро, автобус, трамвай, йирик савдо дўконлари, бозорлар, таълим муассасалари, давлат ва нодавлат идораларда, масжид, спорт мажмуаларида, театр, кинотеатр, музей, санъат саройи ва маиший хизмат кўрсатиш муассасалари)да ниқоб тақиш мажбурийлигини истисно қилинди. Ниқоб тақиш ҳақидаги талаб фақат тавсиявий характерга эга бўлди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь